UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  0 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  2 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  15 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  29 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  180 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  8 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  6 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  14 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  5 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45

"Пахтакор" - биз учун мавсумолди тайёргарликдаги энг кучли рақиб — "Қайрат" ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (интервью) Янгиликлар

"Пахтакор" - биз учун мавсумолди тайёргарликдаги энг кучли рақиб — "Қайрат" ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (интервью)

Ноқулай об-ҳаво ва икки мамлакат футболини таққосладик.

"Қайрат" ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов Championat.Asia'га интервью берди ва унда Жасур Жалолиддинов билан дўстлиги, ноқулай об-ҳаво, икки мамлакат футболи ва "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйиндан нималар кутаётганини бўлишди.


- Ўйиндан нима кутяпсиз? "Қайрат" ўйинчиларида қандайдир ўзгача тайёргарлик борми?

- Бу биз учун жуда принципиал ўйин. Бундан ташқари, бу янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги сўнгги ўйин. Биз "Пахтакор"нинг мавсумолди тайёргарлигидаги энг кучли рақиб бўлишини тушунамиз. Жамоадаги барча эртанги ўйинга тайёр, нималарга қодирлигимизни ва мавсумга қандай тайёргарлик кўрганимизни кўрсатишимиз керак. "Пахтакор"да кўплаб кучли ва тажрибали ўйинчилар бор, бу биз учун жуда сифатли спарринг бўлади.

- Қирғизистондансиз, Қозоғистонда ўйнайсиз ва Ўзбекистондан жамоалар билан тўқнаш келгансиз. Балки қозоқ ва ўзбек футболини солиштира оларсиз?

- Икки бор Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаганман, олдин Суперлига ўйинларини кузатганман. Аммо, солиштириш қийин, сабаби Қозоғистон УЕФАга, Ўзбекистон эса ОФКга киради. Қозоғистон клублари еврокубокларда ўйнашади, ўзбек жамоалари эса ОФК Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогида яхши иштирок этишади. Ўзбекистонда майдонлар яхшилигини аниқ айтишим мумкин - ҳамма ерда табиий чим.



- Услуб бўйича солиштира оласизми? Кўплар ўзбек футболи кўпроқ техникага урғу беради, қозоқларникида эса кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилади деб ҳисоблайди.

- Агар Қозоғистон Премьер-лигасининг топ-клублари билан таққосласак, фарқ йўқ. У ерда ҳам техника билан барчаси жойида. Ўзбекистонда ҳозирда "Насаф"нинг етакчилардан бири эканлигини биламан ва кўплаб ўйинларни кўрганман. Кўрганларимдан ва Ўзбекистон терма жамоасининг қандай ўйнашидан келиб чиқсак, ўйинчилар ҳақиқатдан ҳам жуда техникага бой. Шу билан бирга уларда жисмоний ҳолат билан муаммо бор демаган бўлардим. Шу сабаб, айтганимдек, катта фарқ йўқ.

- Ўйин куни ноқулай об-ҳаво бўлиши айтилмоқда. Бу ўйинчиларга сифатли футбол кўрсатишга ҳалақит бермайдими?

- Биз Олмаотада бундай об-ҳавога кўникканмиз (кулади). Эҳтимол бу "Пахтакор"га кўпроқ ҳалақит берар, сабаби сизларда об-ҳаво илиқроқ. Бу ерга келганимизда фарқни сездик. Аммо, барибир профессионаллармиз ва ҳар қандай шароитда ҳам ўйнашга тайёрмиз.



- "Қайрат"да Жасур Жалолиддинов билан ўйнагансиз. У ҳақида нима дея оласиз ва сизнингча нега жамоада ўрнини топа олмади?

- Жасур – ажойиб ўйинчи ва зўр инсон. У билан ҳалигача дўстмиз ва гаплашамиз. У "Қайрат"га келиши биланоқ, уни жуда илиқ кутиб олганман.

Унга "Қайрат"да нима етишмаганига келсак, балки сабр бўлиши мумкин. Уни жамоага Қурбон Бердиев таклиф қилди ва Жасур унинг қўл остида ўйнади. Сўнгра Бердиев кетди ва жамоа янги мураббий билан бошқача ўйнайдиган бўлди. Балки шунчаки янги талабларга мослаша олмагандир. Аммо, у жуда техникали ва ақлли футболчи. Унинг тез орада Ўзбекистон терма жамоасини сеҳрли чап оёғи билан олға бошлашига ишонаман.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика