UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  2 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  0 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  0 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  3 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  7 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  3 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  4 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  12 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  15 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   20

Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов Осиё кубогидаги натижалар ва олдиндаги режалар ҳақида фикрларини билдирди.

"Мен учун олтинчи Осиё кубоги бўлди. Аввалгиларидан фарқли равишда бирорта ўйинда мағлуб бўлмадик ва бронза медалларини қўлга киритдик. Бу мен учун олтинга тенг. Оддий гап бўлиши мумкин, аммо бунинг ортида катта меҳнат турибди. Янги мураббийимиз Хосе Венансио Лопес ёшларни ҳам жалб қилди. Уларнинг аксарияти дебют қилди. Ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Жаҳон чемпионатида бундан ҳам кучли бўлиб қайтамиз. 

Эрон билан ўйиндан сўнг руҳан тайёр эмасдик. Бир темпни ушлай олмадик. Тожикистон арзимаган хатолардан фойдаланиб кетди. 

Тарих билан яшаш керак эмас. Кечаги ғалаба қозонган бўлсангиз, ҳеч ким ғолиб деб осонликча ўйинни бериб қўймайди. Афғонистон, Тожикистон Жаҳон чемпионатида. Япония гуруҳдан қолиб кетиши кутилмаганди. Осиё кубоги кучсиз жамоалар қолмаганини кўрсатиб берди",- дейди Дилшод Раҳматов. 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика