UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Андижон" – "Металлург" (Матнли трансляция)  24 20:05Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 1:1 (матнли трансляция)  1 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  1 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  1 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  1 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  0 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  5 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1

Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"

Кеча Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (4:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор бугунги "Жаҳон матбуоти эркинлиги куни" билан барча ОАВ ходимларини табриклайман. Футболда журналистларнинг ўрни катта.

Ўйинга келадиган бўлсак "Хоразм" жамоаси натижа учун ўйнайди ва қарши ҳужумда ҳаракат қилади. Тезкор гол урганимиз фойдамизга хизмат қилди. Бугунги ўйин учун барчани ғалаба билан табриклайман.

- Бу мавсумда "Машъал" ҳали гол ўтказгани йўқ. Бунинг сири нимада?

- Бунинг барчасининг тагида футболчиларнинг меҳнати ётибди. Жамоавий ўйин ва натижага эришиш.

- Бугун ғалабага тезкор гол сабаб бўлди дедингиз. Сиз ҳам футболчи бўлгансиз, тезкор гол қўйиб юборилганида қандай қилиб натижани ўз томонига ўзгартирса бўлади?

- Агар сиз доим ҳимоявий ўйин намойиш этаверсангиз ҳисобда ортда қолаётан пайтда ҳужумкорликни ошириб гол уриш қийин. Шу боис бошқа пайт ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этиб туриш керак.




- Муртозаев жамоа сардори сифатида ҳам ўйнади, аммо охирги пайтларда у захирада қолмоқда...

- Сабаби Анвар Муродов айни пайтда машғулотларда рақобатда ютиб чиқмоқда. Муртозаев ҳам машғулотда ишламоқда, аммо мураббийлар Муродовни танлашди.

- "Машъал" кубокда гуруҳда кейинги босқичга чиқди. Қайсидир интервьюингизда кубокда раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган дедингиз. Йигитлар босимсиз ўйнагани учун кейинги босқичга чиқдими?

- Йўқ, раҳбарият олдимизга вазифа қўймаган бўлса ҳам мураббийлар томонидан ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун тушамиз. Бундан ташқари ҳар бир ғалаба учун футболчиларга мукофот пуллари берилади.

Шу фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон U-23 терма жамоасини тарихий натижа - Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклайман!


Машъал

Иброҳим Ғанихонов - 7', Анвар Муродов - 9', Рустам Абдухамидов - 70', Ҳумоюн Муртозаев - 90'

Про лига. 6-тур

03/05/2024, 19:00

0
:
4
Тугади

Хоразм

45'
90'
7'  Иброҳим Ғанихонов
9'  Анвар Муродов
70'  Рустам Абдухамидов
90'  Ҳумоюн Муртозаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 май 15:36:27
VafoqulJumaqulov
Ассалому алайкум !
Барокалла "Машъал" яшанг азаматлар!
Асрор чин юракдан омад тилайман !
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика