UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  2 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  72 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  3 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1

Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"

Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин самарқандликлар устози Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Ғалаба учун астойдил ҳаракат қилгандик, аммо ўхшамади. Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик. "Навбаҳор"да вазиятлар деярли йўқ эди. Ютқазмасдан туриб ҳам турнирдан чиқиб кетиш – аламли. Биз устунликка эга бўлган ўйинларимизда ижобий натижага эришолмадик. 

- "Навбаҳор" мотивациясиз ва иккинчи таркиб билан ўйнади. Сизларда мотивация бор эди. "Динамо" йигитларининг иккинчи бўлимда кўзлари ёнмади. Нега бундай бўлди?

- Иккинчи таркибми ёки йўқ, билмайман. Бунгача кам ўйин амалиётига эга бўлганлар майдонга туширилганда, аксинча сизга қийин бўлади. Улар босимсиз, завқ билан футбол ўйнашди. Биз ўйин бошидаги вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак эди.

- "Динамо" Кубокда плей-оффга чиқмаганига қарамай, ёрқин ўйинлар кўрсатди. Жамоа қачон ўз майдонида ўйнайди?

- Бу савол менга тааллуқли эмас деб ўйлайман. Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ. Бунинг ортидан муаммолар келиб чиқмоқда. Бу саволингизга аниқ жавоб беролмайман. Ҳаммаси менга боғлиқ эмас.

- "Динамо" ўзбек футболи гигантига қарши муносиб ўйин намойиш қилди. Жамоа Кубок доирасидаги айнан қайси учрашувда ғалабага кўпроқ лойиқ эди?

- Барча учрашувларда ғалабага яқин эдик. Бу – аламли. Чемпионатдаги мағлубиятларда ҳам хатолар бизга қимматга тушди. Андижонда ва "Насаф" билан ўйинда ҳам устун кўрингандик. Бугун ҳам мана йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик.

- Ўзбек футболида бир неча йиллардан буён ишлаб келаётган мутахассис сифатида Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг ҳозирги форматини қандай баҳолайсиз? Бунақаси бошқа жойда йўқ...

- Мен ҳам сиз каби бундан ҳайратдаман. Кубок мусобақасининг регламенти йўқ. Чемпионат регламенти бор. Мен ҳар доим қизиқадиганим – агар 3 та жамоа бир хил очко тўпласа, қандай йўл тутилиши ҳақида бўлади. Улар бу ҳолатда чемпионат регламентига мурожаат этилиши ҳақида айтишади. Кубок – умуман бошқа форматдаги мусобақа. Бу саволингиз ҳам менга тааллуқли эмас. Мен шунчаки борига баҳо беришим мумкин. Бизнинг вазифамиз – майдонга чиқиб ўйнаш. Эҳтимол, ўйинлар сони кўпроқ бўлиши учун шундай қилингандир. 

- "Динамо" иккинчи бўлимда фаол равишда тўпга эгалик қилиб, кўплаб ҳужумлар уюштирди. Жамоа бу ўйинни биринчи бўлимда намойиш этишига нима халақит қилди? 

- Рақиб бунга йўл қўймади. Улар иккинчи таймда чарчаб қолишгани сезилди. Бизникилар ҳам чарчаб қолишди. 

- Ҳамма сиз ва Самвел Бабаян ўртасидаги баҳсдан жиддий қарама-қаршилик кутади. Унинг жамоасига қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрасизми?

- Рақиб мураббийи ким бўлишининг фарқи йўқ. Биз режа бўйича тайёргарлик кўрамиз. Вазифамиз кейинги босқичга чиқиш эди, афсуски, буни уддалай олмадик. Энди бор эътиборимиз чемпионатга қаратилади. Алоҳида ёндашув бўлмайди, майдонда мураббийлар эмас, футболчилар ҳаракат қилишади.

- Журани Франсиско Феррейранинг жароҳати жиддий эмасми? У бугун яхши ҳаракат қилди...

- Афсуски, у жароҳат олди. Ҳозир аниқ айтиш қийин. 2-3 кундан кейин жароҳат даражаси аниқ бўлади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
28 апр 22:28:25
Рахматилло Исманов
Динамони омадсизлиги улим грухига чушуб колгани. Сал колса Андижон колиб кетарди. Навбахорга хам ташаккур, юткизиб беради деб уйлагандим. Адашибман! Андижонга омад!
   
29 апр 05:08:20
Bulungur1
Динамо раҳбарлари шу постни тагидаги комментларни ўқиётган бўлишса, айтмоқчи бўлган гапим тренерга ишонишда давом этиш керак, бу йил суперлигада сақлаб қолиб, 2-3 йилда Насафга ўхшаган тизимли жамоа яратиб олиш керак.
   
29 апр 02:01:47
Davronbek Abduvaliev
Динамо гурухдаги барча ўйинларда дуранг қайд этган бўлса хам, ўйин сифати яхши томонга ўзгарган.
   
29 апр 02:01:40
Davronbek Abduvaliev
Динамо гурухдаги барча ўйинларда дуранг қайд этган бўлса хам, ўйин сифати яхши томонга ўзгарган.
   
29 апр 02:01:24
Davronbek Abduvaliev
Динамо гурухдаги барча ўйинларда дуранг қайд этган бўлса хам, ўйин сифати яхши томонга ўзгарган.
   
28 апр 23:11:29
Rasul M
Xafa bulmanglaru Bularxa boxona xamisha tayyor mashgulot maydonchasi yoqmish Yoqligi togridir lekin bu boxona bololmaydi...Raxbariyat bilan jiddiy gaplashish kerak...Ligadan tushup ketsaxam shu boxonani qollashadi undan kura yechim topish kerak...Chunki proffisional murabbiy degan nom xammaga berilavermaydi...
   
28 апр 22:55:38
user
Кубок мусобақасининг регламенти йўқ. )))) hahahaha))
   
28 апр 22:46:45
Faxriddin Ras
Яхши муносиб уйнади Динамо афсус плей офга чикмади.Навбахор чемпион булади иншо олох
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика