UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  58 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  16 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  3 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12

Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Арал-академия" (8:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Албатта "Арал-академия" жамоаси таркиби ёш футболчилардан иборат. Биз бу ўйин орқали чемпионатда "Хоразм" билан учрашувга тайёргарликни мақсад қилгандик. Ёш жамоаларга қарши ўйинда қарши ҳужумга тушиб қолмаслик хавфи бўлади. "Машъал"ни навбатдаги босқичга чиққанлиги билан барчани табриклайман.

- Кейинги босқичдаги қайси жамоа билан тўқнаш келишни истаган бўлардингиз? Шунингдек, жамоанинг кубок ўйинларида олдидаги мақсадлари қандай?

- Қуръа ўз номи билан қуръа. Биз ҳозир фалон жамоа номини айтсак, ўша жамоа тушиб қолмайди. Кубок учрашувларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Қайси жамоа тушса, ўрганиб чиқиб, ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" Ўзбекистон кубогини тарк этди. Сизнингча, бу йилги мавсумда қайси жамоа кубок соҳиби бўлади?

- "Насаф" кетма-кет 3 йилдан буён Ўзбекистон кубоги бош совринини қўлга киритиб келаётганди. Кубок ўйинларида кутилмаган ҳолат ҳам бўлиб қолиши мумкин. Таркиби кучли Суперлига клублари имкониятларини юқори баҳолайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
30 апр 13:19:40
PFK HAQIQAT
Mashʼalga omad
   
30 апр 11:07:44
James Armstrong
Shurtanga qayt Anu luli hammasini kutiga urdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика